Янгиқўрғон туманида 2024 йилдан бошлаб раҳбар ва ёшлар учрашуви янгича услубда ўтказилади.
Бундай учрашувларни дастлабкиси туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигида “Ҳадикент” маҳалласида ташкил этилди.

Бунда 8 та йўналиш бўйича маҳаллалардаги ёшларни таклифларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш асосий вазифалардан бири этиб белгиланади.

Хусусан, мактаб битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва келгусида иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури билан қамраб олиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка жалб қилиш, хорижий тилларга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ногиронлиги бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлигини тиклаш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш, ёшларни боқимандалик кайфиятидан халос этган ҳолда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш ўзбек халқининг фазилатларидан биридир.

Жума - “Меҳр ва саховат куни” муносабати билан  Янгиқўрғон туманидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар аҳволидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш, хайрия тадбирларини ўтказиш анъанавий тус олган.

Хусусан, бугун ҳам туман  “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан, туман ҳокимлиги ва "Нуроний" жамғармаси  билан биргаликда ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг 40 нафарини Чортоқ туманидаги "Биби Наима" ҳамда "Султон Увайс Кароний" зиёратгоҳига олиб борилди.

Зиёратдан кўнгиллари обод бўлган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, инсон қадри улуғланаётган бу юртга тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва ривож тиладилар.

Бугун тонгда Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов туман Мудофаа бўлимида бўлиб, ерда ҳарбий хизматга кетаётганларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шароитларни ўрганди.

Хусусан, тиббий кўрик ўтказиладиган хоналардаги керакли жиҳозлар, иссиқлик, сув, электр, компьютер ҳамда видеокузатув ускуналари билан таъминланганлик ҳолатини кўздан кечирди.

Туман раҳбари мавжуд камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 Бугун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида жиноятчиликка қарши кураш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туманда 2023 йилнинг 12 ойида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш аҳволи, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама  қилинди.

Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ҳолатига танқидий баҳо берилди ҳамда мутасадди  раҳбарларнинг тушунтириш ва  изоҳлари эшитилди.

Якунда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган зарур чора - тадбирлар белгиланди.

Тадбирда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги делегациянинг Буэо шаҳридаги қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишуви давом этмоқда.

Хусусан, куни кеча делегация вакиллари Buyeo Nonghyup қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарқатиш маркази, "Tosh pagoda" қўзиқорни ва сабзавотлар ўғитларини қайта ишлаш маркази, "Doyl TMR" чорвачилик учун озуқа ишлаб чиқарувчи корхона, “Buyo kooperativi” чорвачилик фермаси ҳамда "Sedo" гилос помидорини таснифлаш муассасалари фаолияти билан танишиб, тажриба орттирдилар.

Қўзиқорин биотехнологияси (микроорганизм) ҳамда қишлоқ хўжалиги корпоорацияларига ташриф
бугунги кун тартибидан жой олган.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати