Янгиликлар
Бугун Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг 53-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Асадулло Нажмиддинов очиб берди ва олиб борди.



Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б.Боймирзаев 2024 йил учун маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида маъруза қилди.
Шундан сўнг туманда 2024 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.
Сессияда, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, заҳирадаги ва келгусида заҳирага олинадиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги корхонасини ташкил этиш учун очиқ электрон танловга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Сессия якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Кўкёр" маҳалласи ҳудудидаги Маданият марказида ёшлар билан мулоқот қилди.
Самимий мулоқот давомида ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, ёшларнинг компьютер хизматларини кўрсатиш учун жой ажратиш, бокс билан шуғулланиш учун шароит қилиш, турли мусобақаларда иштирок этиш учун моддий тарафдан қўллаб-қувватлаш борасидаги мурожаатлари туман раҳбари томонидан назоратга олинди ва тегишлилиги бўйича соҳа раҳбарларига йўналтирилди.
Бугун "Сойбўйи" маҳалласидаги 44-умумтаълим мактабида Янгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда "Сойбўйи" маҳалласидан Ғ.Бахромовнинг набирасини иш билан таъминлаш, "Зарбдор" маҳалласидан З.Қирғизовнинг электр тармоғи учун 11 та таянч ўрнатиш мурожаатларининг ечими мутасаддиларга йўналтирилиб, назоратга олинди.



"Ҳадикент" маҳалласидан мурожаат қилган Ю.Акмирзаеванинг даволаниш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида хал этилиб, "Аёллар дафтари"га киритиш чоралари кўриладиган бўлди.
Қабулда, шунингдек, "Зарбдор" ҳамда "Сойбўйи" маҳаллаларида сув артезианларидаги сарфланаётган электр энергияси учун тўлов, янги маҳаллаларга таянчлар ўрнатиш масалалари юзасидан ҳам мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Янгиқўрғон тумани Ахборот хизмати
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbek tilini davlat tili sifatida nufuzi va mavqeini tubdan oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5850-sonli hamda “Mamlakatda o‘zbek tilini yanada rivojlantirish va til siyosatini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-6084-son Farmonlari, shuningdek, “Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-5040-sonli qarori ijrosini tashkil va amaliy ko‘maklashish yuzasidan joylarda o‘rganishlar olib borilmoqda.



Jumladan, 6-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabida tuman hokimining maslahatchisi A.Ganixudjayev, Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi tumani bo‘linmasi rahbari I.Mamadjonovlar tomonidan ta’lim muassasalarida o‘zbek tilini davlat tili sifatida nufuzi va mavqeini, ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish, ijtimoiy-ma’naviy muhitni yanada sog‘lomlashtirish borasida amalga oshirilishi lozim bo‘lgan ishlarga bo‘yicha tavsiya va takliflar berildi.
Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов 2023 йилда Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига тўхталди.
Сарҳисобда туманда ёшларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, давлатимиз ғамхўрлиги ва эътиборига муҳтож ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, "Ёшлар дафтари" бўйича қилинган ишлар, хориждаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка йўналтириш, соғломлаштириш борасида амалга оширилган ишлар билан таништирди.



Шундан сўнг бир қатор вилоят ва республика ва жаҳон ареналарида ўтказилган мусобақа ва тадбирларда фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар, фаол ёшлар етакчилари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда намунали ҳамкорлик қилган бир қатор ёшлар, ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар бешлиги вакиллари рағбатлантирилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ёшлар "Фирдавс" мажмуасида ташкилланган дастурхон атрофида жамулжам бўлдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





