Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида, янги иш ўринларининг яратилишида тадбиркорларнинг аҳамиятли улуши бор. Шу боис Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланиб, кўплаб имтиёзлар берилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказиш учун фақатгина “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” Омбудсман рухсатини олиш тизими жорий этилди, солиқ органлари томонидан ўтказиладиган “камерал” солиқ текширувларида тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатлар талаб қилиб олиш бекор қилинди. Лекин, ушбу имкониятлардан айрим тадбиркорлар томонидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, иқтисодиёт асоси - солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Янгиқўрғон туман Давлат солиқ инспекциясида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ва секторлар раҳбарлари бошчилигида  солиқ идоралари раҳбар ва масъул ходимлари, тадбиркорлар иштирокидаги йиғилишда ана шу ҳолатлар муҳокама қилинди.

Унда айрим тадбиркорлик субъектлари солиқ тўловларини тўламаслик мақсадида ҳақиқий савдо тушумини яшириб, мижозларга сотилган маҳсулотлари учун тўловларни банк пластик картаси орқали қабул қилиб, жамият ҳисоб-рақамига кирим қилмай товар айланмасини амалга оширишга эришиб, солиқларни тўламасдан давлат манфаатларига зарар етказишаётгани таъкидланди.

Йиғилишда туман прокурори Қ.Аҳмаджонов қонун барчага баробар эканлигини, тадбиркорлар имтиёзлардан фойдаланишлари баробарида ўз бурчларини ҳам адо этишлари лозимлигини, улар тўлаётган солиқлардан ота-оналарига нафақа, қўни-қўшниларингизга моддий ёрдам, иш ҳақи, фарзандларига таълим олиши учун замонавий ўқув муассасалари қуришга сарфланишини тушунтирди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ижроия аппарати ҳам қатнашди.

Ўқув дастури аввалида иштирокчилар хорижда ва мамлакатимизда ҳафта давомида юз берган муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.

Шундан сўнг давлат фуқаролик хизматчилари учун “Сиз қиладиган энг катта молиявий хатолар”, “Келажакда меҳнат бозорида энг кўп талабга эга кўникмалар", “Давлат хизматчиларининг келажакдаги роли қандай?" деб номланган видеолавҳалар намойиш этилди.

Ўқув соатининг сўнгги қисмида "Конституциявий саводхонлик", "Мутолаа вақти" рукнлари остида тақдим этилган маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Якунда Республика Маънавият ва маърифат Марказининг туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджоновнинг "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"да белгиланган маърифатли жамиятни барпо этиш асослари, тарихи ҳақидаги маърузаси тингланди.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 26-martdagi “Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-5040-sonli qarori ijrosini tashkil etish va amaliy ko‘maklashish hamda 2023-yil 22-noyabr kuni Namangan viloyati hokimi, viloyat Ma’naviyat va ma’rifat kengashi raisi Sh.Abdurazzakov raisligida o'tkazilgan videoselektorda belgilangan vazifalarni bajarilishi yuzasidan Yangiqo'rgo'n tumanidagi 22-, 40-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktablarida o‘rganish olib borildi.

Unda tuman hokimining maslahatchisi A.Ganixudjayev, Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi tuman bo‘linmasi rahbari I.Mamadjonovlar tomonidan ta’lim muassasalaridagi ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish, ijtimoiy-ma’naviy muhitni yanada sog‘lomlashtirish borasida amalga oshirilishi lozim bo‘lgan ishlarga to‘xtalib, kerakli tavsiya va takliflar berildi.

Янгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги сайёр қабули "Қизилёзи" маҳалласидаги 36-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбари фуқароларни қийнаётган масалаларни тинглаб, уларга ечим топиш чораларини кўрди.

Хусусан, фуқаролар бандлик, моддий ёрдам, соғлигини тиклаш, ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия меҳнат қуроллари сўраб мурожаат қилдилар.

                       * * *
Туман ҳокими А.Нажмиддинов, шунингдек "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да иштирок этиб, ёшлар билан ҳам мулоқотда бўлди.

Ёшлардан Л.Обиджонова тикувчилик йўналишида ўқув курсини очиш, К.Сотибоева касб-ҳунарга ўқиш, М.Авазбекова ўқув курси харажатини қоплаш, Р.Маҳкамов спорт йўналишида банд бўлиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг ечими тегишлилигича соҳа раҳбарларига йўналтирилди ва назоратга олинди.


Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон туманидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, биноларни иситиш ҳолатини ўрганди. Жумладан, ДХШ асосида қозон ва иссиқлик тизими янгиланаётган 26- ҳамда 30-умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган ишлар, ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ўрганиш давомида вилоят раҳбари иситиш тизимини қозонга улаш жараёнини қисқа фурсатларда якунига етказиш, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати