Янгиликлар
Вилоятимизда жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабргача кузги агротехник тадбирлар ойлиги деб эълон қилинган.



Бу муддатда ғалла майдонларини озиқлантириш, зараркунанда ҳашоратларга қарши кураш, боғ ва ток ораларига тўқсонбости экинлар экиш, техникалар таъмирини якунлаб, шай ҳолатга келтириш, сув танқислигининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш ишларини амалга ошириш назарда тутилган.
Жумладан, сув исрофининг олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон тумани фермер хўжаликларидаги 30 км. ички ариқларни бетонлаш режалаштирилган.
Бугунги кунгача 19 та фермер хўжалигидаги 4,02 км. ички ариқларини бетонлаштирилди.
Айни кунларда яна бир қатор фермер хўжаликларида бу каби юмушлар давом этмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
"Яшил макон" умуммиллий дастури асосида Янгиқўрғон туманида кузги кўчат экиш ишлари давом этмоқда.



Хусусан, бугун "Жўра Охунов Шарқ Юлдузи" агрофирма ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида яшил макон барпо этиш чоралари кўрилди.
Кенг қулоч ёзган эзгу тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов раҳбарлигида "Агро пилла" МЧЖ вилоят раҳбари Л.Явминова ҳамда жамиятнинг барча туман мутахассислари, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фаол иштирок этдилар.
Шу куни яшил макон учун ажратилган майдонга яхши ниятлар билан 5 мингдан зиёд тут кучатлари ўтқазилди.
Бундан ташқари туман Ички ишлар бўлими раҳбари Р.Якуббаев бошчилигида сектор ҳудудида тут ҳамда манзарали кўчатлар экилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бугун Янгиқўрғон тумани, "Исковот Ризқ Рўз" агрофирмаси ҳудудидаги "Нажмиддинов Тўрахон Усмонхонович" фермер хўжалигида ҳудуддаги боғ, ток, ғалла ва бошқа йўналишларда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.



4-сектор ҳудудида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида 2024 йил ҳосили учун боғ-ток қатор ораларига тўқсонбости экинларини экиш, кузги шудгорлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ўтказиш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқ-зовурларни тозалаш, бетонлаш масалалари муҳокама қилинди.
Об-ҳавонинг қулайлигидан фойдаланган ҳолда, тўқсонбости экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Ушбу мазмундаги йиғилиш "Саид Барака - Доли Сатторов" агрофирмасидаги "Раъно - 2000" фермер хўжалигида ҳам бўлиб ўтди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Янгиқўрғон туман Давлат солиқ инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатасининг Қўшма Қарорига асосан бюджет тушумлари прогнозининг бажарилиши, бу борада мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.



Йиғилишда туман прокурори Қ.Аҳмаджанов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Кўпайсинов, туман ДСИ раҳбари С.Норматовлар бугунги кунда долзарблик касб этаётган солиқ тушумларини ўз вақтида ундириш, тушумларнинг туман, давлат иқтисодиётидаги аҳамияти ҳақида фикр юритиб, бунда натижадорликка эришиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Йиғилиш давомида солиқ тушумлари, аввало нуройниларимизга, ногиронларга, боқувчисини йўқотганларга пенсия ва нафақаларини беришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Муҳокамада инспекция инспекторлари, иқтисодий, ижтимоий соҳа ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Янгиқўрғон тумани 2-секторида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси фармойиши асосида ишчи гуруҳлари тузилиб, сектордаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммолари ўрганилди.
Бунда асосий эътибор, уларнинг бандлигини таъминлаш, соғлигини сақлаш, хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда спорт машғулотларига бўлган қизиқишларини оширишга қаратилди.
Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 11 нафар ногирон ёшларни бандлиги таъминланди,
80 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 5 нафарига ногиронлик аравачаси, 6 нафарига эшитиш мосламаси ҳамда 9 нафарига даволаниш учун йўлланмалар олиб берилди.
Шунингдек, ногирон бўлган шахсларнинг хонадонлари куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилиб,
25 та иситиш мосламаси ва 20 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди, 55 та маиший газ баллонлари алмаштирилди.
Бундан ташқари, спортнинг футбол ва шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилди ва якунда барча иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.





