Сўнгги йилларда Нанайни туризм марказига айлантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида замонавий масканларни бунёд этилиши баробарида эскирган биноларга иккинчи ҳаёт бахш этиб, замонавий кўринишга келтириш имконини ҳам бермоқда.

Хусусан, ўтган асрнинг 70 йилларида барпо этилган Нанайдаги "Пахтачи" дам олиш маскани йиллар давомида нураб, яроқсиз ҳолга келган эди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков ана шу маскан ўрнида “Наманган қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан санатория типидаги дам олиш масканини ташкил этиш ишларини кўздан кечирди. Ҳозирда 7,5 гектардан иборат майдонда кемпингларни барпо этиш, эски биноларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млрд.сўмни ташкил этиб, уни ишга тушириш ҳисобига 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят раҳбари, шунингдек, қўшни Қирғизистон Републикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган мазкур масканни янгидан барпо этиш давомида вужудга келаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги

Sayt (http://namangan.uz/) | Telegram (https://t.me/namvilhok) | Instagram (https://www.instagram.com/namangan.gov.uz/) | Facebook (https://www.facebook.com/namangan.uz/) |Twitter (https://twitter.com/twit_namanganuz) | YouTube (https://www.youtube.com/c/namanganuz)

Вилоят раҳбари Ш.Абдураззаков Нанай қишлоғига туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида тузилган ташаббускорларнинг янги лойиҳалари билан танишди.

Хусусан, лойиҳа ташаббускорлари ҳамда уларни маблағ билан таъминлаётган тижорат банклари вакиллари "Диёр" МЧЖ, "Оқ тулпор" оилавий корхонаси, "Нанай бек савдо" МЧЖлар томонидан дам олиш масканлари, умумий овқатланиш манзиллари, "Tourist center golden house" оилавий корхонаси томонидан эса меҳмонхона, даволаниш ва дам олиш масканларининг тақдимотини қилиб бердилар.

Тақдимот давомида Ш.Абдураззаков туристлар учун барча қулайликларни яратилишини кўзда тутиш, биноларни тўғри жойлаштириш, ўйингоҳлар, министадионлар, чўмилиш ҳавзалари, маданий дам олиш жойларини ҳам ташкил этиш бўйича таклифларини берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги

Шавкатжон Абдураззаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янгиқўрғон туманида олиб борган ўрганишларнинг якуни "Сой бўйи" маҳалласи ҳудудидаги дам олиш масканларида бўлди.

Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор “Хасанов Жамшидбек” 3 млрд.сўм маблағ сарфлаб, ўз номига муносиб "Арчазор"ни барпо этди. Мазкур маскан нафақат дам олувчиларни ўзига жалб этади, балки нафас йўли касалликларига чалинган беморлар учун ҳам фойдали эканлигини эътироф этиш лозим.

Лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 15 та янги иш ўринлари яратилган.

"Сой бўйи" маҳалласидаги яна бир тадбиркор Салохиддинов Шухрат томонидан бунёд этилган замонавий уй-меҳмонхонасига 1,3 млрд. сўм маблағ сарфланган. Қувонарлиси, лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 10 та янги иш ўринлари яратилган.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги

Барча жойларда бўлгани каби бугун Янгиқўрғон туманида ҳам илк бора етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган ҳамюртларимиз учун ташкилланган “Маънавият марафони”га старт берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази тумани бўлими, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкилланган ушбу Марафонда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларида маънавият, маърифатга эътибор ҳар доимгидан ҳам устувор аҳамият касб этаётганини таъкидланди.

Марафондан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, асрлар давомида сақланиб келаётган миллий урф-одатлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришдир.

Жумладан, Марафон аввалида Янгиқўрғон туманидаги барча умумтаълим мактабларида дарс соатлари бошланишидан аввал "Байроғим - ғурурим" лойиҳаси асосида давлат мадҳияси ижро этилиб, байроққа эҳтиром кўрсатилди.

Сўнг 10-умумтаълим мактабида Марафонга старт берилди. Тадбир "Аждодлар руҳи мардона" "Одоб адабиётнинг аосидир" лойиҳалари асосида ўқувчилар ва мутасаддиларнинг, шоиру ёзувчиларнинг чиқишлари билан қизиқарли кечди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Қамбарали Иброҳимов томонидан Ватан қадри борасида айтилган фикрлари барчанинг эътиборини тортди.

Шунингдек, яқинда Хитойда бўлиб ўтган Пара Осиё ўйинларида пара-пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритган Муслима Нуриддинованинг фикрлари ёшларга мотивация берди.

Меҳмонлар ва ўқувчилар ўртасида кечган дебат эса қизиқарли ва фойда билан кечди.

Марафон давомида 1-сонли касб-ҳунар мактабида "Миллий қадриятлар", "Одоб - адабиётнинг асосидир" лойиҳалари бўйича миллий қадриятлардан намуналар намойиш этилди. Ёш ҳунармандлар, аёл-хотинлар томонидан тайёрланган қўл меҳнати намуналари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.

Марафоннинг кейинги қисми 1-умумий ўрта таълим мактабида "Китоб - менинг энг яқин дўстим", "Ўзим ўқиган мактабимга китоб совға қиламан" шиорлари остида ташкил этилди. Унда иштирок этган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бугунги кунда маънавият, китоб, газета, театр кабиларнинг кунлик ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан ташкилланган китоблар кўргазмасида, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрлаган чиқишларда ҳам Ватан, она, мактаб, ўқитувчи, китоб каби тушунчалар улуғланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лобар Рустамова, журналист Шахзода Акбаровалар мактаб кутубхонасига китобан жамланмасини совға қилдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Namangan viloyati Yangiqo'rg'on tumanida “Yoshlar bogʻi” barpo etilmoqda!

Bugun respublikamizning barcha hududida “Yashil makon” umummilliy harakatiga start berildi.

Har bir insondan kelajak avlod uchun bogʻ qolishi kerak.

Yangiqo'rg'on tumanida loyiha doirasida “Yoshlar bogʻi” barpo etilmoqda. Unda barcha Yangiqo'rg'on yoshlar yetakchilari, faol yoshlar, sport murabbiylari va keng jamoatchilik ishtirok etmoqda.