Аҳолини баҳор ойларида эртаки сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш мақсадида боғ-ток қатор ораларига пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда “тўқсонбости” усулида сабзавот экинларини экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш ҳамда уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бугунги долзарб юмушлардан биридир.

Бугун Янгиқўрғон туманидаги "Аббасов Шуҳрат" фермер хўжалигида ана шу юмушларга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков, туман ва вилоятдаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, Янгиқўрғон туманида қатор ораларидаги 3 минг 902  гектарга тўқсонбости усулида ва 8 минг 681  гектарига эрта баҳорда эртаки қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган.

Семинар якунида иштирокчилар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида дала четларига оммавий кўчат экиш жараёнларида иштирок этдилар. Унда 1000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сўнгги йилларда аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида уларни қийнаб келаётган, маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ кўп масалалар ечимига эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда эса Заркент ва Поромон қишлоқлари аҳолисининг ҳам кўп йиллик орзулари рўёбга чиқди. Боиси, анча вақтдан буён таъмирталаб ҳолга келиб қолган Заркент-Поромон йўлини реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

Айни кунларда Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 5 км. узунликдаги йўлнинг охирги қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов мазкур йўлнинг 600 метр қисмида бажарилаётган ишларни ўрганди. Йўлни тез фурсатларда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ вакиллари, шунингдек Қайроқи маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти, Нанай шифохонаси, Қизилези тиббиёт пункти ҳамда 28-, 39- ва 12- Мактабгача таълим ташкилотларидаги ҳолатни ҳам кўздан кечирдилар.

Ўрганиш давомида биринчи навбатда муассасалар ҳовлилари, қўшимча биноларни ободонлаштириш, чиқиндидан тозалаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Қайтадан фаолият бошлаган Қайроқи оилавий шифокорлик пунктида иситиш тизимини таъмирлаш масаласи масъулларга юклатилди.

Шунингдек, муассасалар ҳудудида "Яшил макон" ташкил этиб, умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан 1-сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлардаги  ҳолатлар танқидий ўрганилди.



Ўрганиш давомида қишга тайёргарлик, кўмир захираси, ободонлик, кўкаламзорлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа ижроси масалалари муҳокама қилинди. 

Хусусан, 33-, 44-, 51-, 36-, 34-, 30-, 47-, 31-умумий ўрта таълим мактаблардаги ободонлик, қозонхоналар ҳолати, кўмир захираси, эски биноларни оқлаш, чиқиндиларни тозалаш масалалари юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 30-, 36-, 47-умумтаълим мактабларида Ташаббусли бюджет лойиҳаси асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари назорат қилинди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Инсон ўз она тили билан улғаяди, камолга етади. Мана шу тил билан яшаб ўтади. Комилликнинг биринчи белгиси ҳам тилда намоён бўлади. Зеро, нутқнинг гўзаллиги, тилнинг бурролиги, ифоданинг аниқлиги инсон учун ўзига ҳос ҳусндир, бу ҳусн оxир-оқибатда жамият ва миллатнинг ҳуснини кўрсатади.

Шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз бўлмоғи жоиз. Она тили – миллатнинг руҳидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак.