Янгиликлар
Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилиши ва ўз навбатида она соғлом бўлса оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон бўлиши ҳаётда ўз исботини топган. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда аёллар саломатлигига катта эътибор қаратилмоқда.



Бугун туман Маданият марказида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Абдураҳманова раҳбарлигида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва патронаж ҳамширалари, доялари ҳамда маҳаллалардаги фаол аёллар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда жорий йил 10 ойи мобайнида она ва болалик муҳофазаси, соғлиги, уларниинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, туғилиш, болалар ўлими ва ногирон болалар туғилишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди.
"Соғлом она, соғлом бола ва соғлом оила" йўналишида туман тиббиёт бирлашмаси назорати остида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, аёлнинг оиладаги ўрни, XXI аср аёли қандай бўлиши керак, соғлом турмуш тарзини аёлларнинг организмига таъсири, гигиена, пархез, рационал овқатланиш, тиббий кўрик аҳамияти, ҳомиладорлик даври хусусиятлари, сўнгги йилларда аёллар ўртасида кузатилаётган саратон касалликларининг олдини олиш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.
Шу куни Бекобод ОШП ва 57-сон ОП фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида оналик ва болалик, ҳомиладорликдан сақланиш, туғруқ интервали бўйича тавсиялар берилди. Фертил ёшидаги аёллар, уларни тиббий кўрикдан, онкоскринингдан ўтказиш, соғлом овқатланиш юзасидан тавсиялар берилди.
Мамлакатимизда 16 ноябрь – "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан 13–19 ноябрь кунлари ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида Янгиқўрғон туманидаги Нанай маданият марказида ҳам ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида "Бир замон - бир Ватан фарзандларимиз!" шиори остида Фестиваль ташкил этилди.



Туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда қирғиз ва ўзбек миллатига мансуб ўқувчи ёшлар ўз чиқишлари, саҳна кўринишлари билан мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенгликка қаратилаётгани эътибор туфайли бир замонда, бир Ватанда бирдамликда, ҳамжихатликда турмуш кечираётганликларини яна бир бор намойиш этдилар.
Фестивалда, шунингдек, ёшларнинг қўл меҳнат намуналарининг кўргазмаси бўли ўтди. Ақл ўйини - шахмат мусобақаларида эса ёшлар ўз билим ва заковатларини синовдан ўтказдилар.
Фермер хўжаликларида дала маданиятига риоя этиш бўйича Янгиқўрғон туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, "Туркистон Садоқат Бахт Иқболи" агрофирмасидаги "Илхом Бекзод Шерзод" фермер хўжалигидаги 100 метр узунликдаги ички ариқ четлари бетонлаштирилди.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов юқоридаги жараёнларни кўздан кечирди, бу каби ишлар сув исрофининг олдини олишини таъкидлади.
Бир неча ой аввал Мамай қишлоғини Янгиқўрғон тумани маркази билан боғлаб турувчи кўприкнинг фойдаланишга яроқсиз деб топилгани боис фаолияти тўхтатилган эди.



Айни кунларда Наманган кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан мазкур кўприкни янгидан барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шартнома қиймати 3 млрд. 400 млн. сўмни ташкил этган 54 метр узунликдаги янги кўприк Республика ФВВга қарашли табиий офатлар жамғармаси ҳисобидан қурилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков мазкур объектда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Қурилажак объект чегара ҳудудда жойлашганини таъкидлаган вилоят раҳбари уни сифатли ва тез фурсатларда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаковнинг кейинги манзили туристларнинг севимли масканига айланаётган Нанай қишлоғи бўлди.



Маълумки, сўнгги йилларда мазкур ҳудуднинг туристик жозибасини янада ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидаги Подшоотасой қирғоқлари обод этилиб, саломатлик йўлакчаси барпо этилди, сунъий шаршаралар қурилди.
Вилоят раҳбари мазкур сойнинг 1 100 метр узунликдаги қисмида барпо этилган 22 та сунъий шаршаранинг тоғ манзарасига туташ қисмини эътироф этди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги





