Янгиликлар
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсумида туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.



Бугун "Қўриқ" маҳалласи ҳудудидаги 40 сотиҳ ер майдонида кўчат ўтқазиш ишлари ташкил этилди.
Унда туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман ИИБ бошлиғи Р.Якуббаев, "Обод" ва "Қўриқ" маҳаллалари вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида 400 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўтганларни хотирлаш халқимизнинг эзгу одатларидан бири. Бугун Янгиқўрғон тумани, "Тинчлик" маҳалласидаги 31-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир тарих зарварақларига муҳрланди, десак муболаға бўлмайди.



Тадбирда тириклик чоғида халқ учун, эл учун қилган эзгу ишлари билан ўзига хайкал ўрнатиб кетган, 1981-1984 йилларда Янгиқўрғон район партия қўмитасининг 1-котиби вазифасида ишлаган Тожимирза Абдуллаев таваллудининг 86 йиллиги нишонланди.
Т.Абдуллаев туманга раҳбарлик қилган йилларда манзилларни ободонлаштириш мақсадида йўллар кенгайтирилди, кўплаб маъмурий бинолар қурилди, Истироҳат боғи барпо этилди, туманнинг сувга ташна ҳудудларида сув таъминоти яхшиланди, қишлоқ хўжалигида ҳам улкан ўсиш кўзга ташланди.
Ўзига хос характерга, услубга эга бўлган Т.Абдуллаев қайси жабҳада ишламасин, вилоят сув қурилиши трести бошлиғими, туман партия қўмитасининг биринчи котибими, давлат хўжалиги директорими, у аввало эл турмушини фаровонлаштириш йўлида бор куч-қувватини сарфлади.
Тадбирга йиғилган Т.Абдуллаевнинг фарзандлари, яқинлари, сафдошлари, шогирдлари унинг ана шу элпарварлигини, жонкуярлигини, фидоийлигини эътироф этдилар.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков у каби аждодларимизни хотирлаш, номини абадийлаштириш эзгу амал эканлигини таъкидлади.
Шунданг сўнг вилоят раҳбари бошчилигида, вилоят, туман, пойтахт ва хориждан ташриф буюрган меҳмонлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида элпарвар аждодимизнинг номини ўзи ўқиган 31-умумтаълим мактабига берилгани муносабати билан Тожимирза Абдуллаевнинг бюсти пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди, унинг номидаги музейнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Т.Абдуллаев орамизда жисман йўқ бўлсада унинг ишлари фарзандлари шогирдлари тимсолида давом этмоқда.
Тадбирда Ички ишлар вазирлигининг кубоги учун бўлиб ўтган волейбол, шахмат, шашка бўйича мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар ютуқлари эътироф этилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Янгиқўрғон туманининг турли манзилларида тадбирлар, кечалар ташкил этилмоқда.



Хусусан, бугун 10-умумтаълим мактабида "Бир замон - бир Ватан фарзандларимиз!" шиори остида Фестиваль бўлиб ўтди.
Фестивалдан кўзланган мақсад - дунё халқларини бағрикенгликка, тинчликни асраб-авайлашга ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришишга чорлашдир.
Фестиваль доирасида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида диёримизда аҳилликда, иноқликда яшаб келаётган турли миллат вакилларининг урф-одатлари, аъаналари, миллий рақслари намойиш этилди.
Шунингдек, "Ўзбекистон - бағрикенг диёр", "Бағрикенглик менинг наздимда" мавзуларида маъруза, расмлар ва иншоолар танлови бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда юртимизда ҳар бир миллат вакиллари иззату-ҳурмат қилинаётгани, тенг ҳуқуқли эканликларини яна бир бор намойиш этилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Жорий йилнинг 11-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.



Янгиқўрғон туманида ушбу топшириққа асосан кўтаринкиликда иш ташкил этилиб, ташкилот ва корхоналарда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун "Қайроқи" маҳалласида жойлашган "Paradise" дам олиш масканида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчлигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар етакчилари, туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари иштирокида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.
Аҳиллик билан уюштирилган ҳашарда 1000 яқин арча, терак каби дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ҳудудларни яшил маконга айлантиришда ҳисса қўшилди.
Янгиқўрғон туманидаги "Илҳом Бекзод Шерзод" фермер хўжалигида сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди.



Сув танқислигини юмшатиш бўйича тумандаги фермер хўжаликларининг 15 км. ички ариқларини бетонлаш режалаштирилган.
Бугунги кунга туман бўйича 500 метр масофада дала ички ариқлари бетонлаштирилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Хакимов, туман ҳокими А.Нажмиддинов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарда 2023-2024 йилларнинг куз-қиш даврида ирригация-мелиорация объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, сув ресурсларини ҳудудларга самарали ва оқилона етказиб бериш, барча сув тўсиш ва сув олиш иншоотлари, гидропостларнинг сифатли таъмирлаш, жалб қилинган эксковатор ва механизмларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари боғ ва токзорлар орасига қишлоқ хўжалиги экинларини экилиши юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.





