Янгиқўрғон туманида совуқ мавсумни беталофат ўтказиш чораларини кўриш жараёнлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида туман ҳокимлигига жам бўлган Штаб аъзолари совуқ мавсумга ҳозирлик жараёнлари, кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот бердилар.

Туман раҳбари қишни беталофат ўтказиш учун мукаммал тайёргарлик кўриш, мавжуд камчиликларни тез фурсатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этган йиғилишда, шунингдек, солиқ, муддати ўтган кредит маблағларини ундириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси, қишлоқ хўжалигига оид масалалар муҳокама қилинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Вилоятимизда 15 ноябрдан 15 декабргача эълон қилинган кузги агротехник тадбирлар ойлиги доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда туман прокурори Қобилжон Аҳмаджоновлар "Тўйчи Неъматов - Бекобод" агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, боғ-ток эгалари билан учрашдилар.

Учрашув давомида ҳар бир кун ғанимат эканлигини ҳисобга олиб, ғалла майдонларини озиқлантириш, боғ-ток ораларидан унумли фойдаланиш ва энг муҳими сув харжининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ички ариқлар бетонланаётган манзиллар кўздан кечирилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Янгиқўрғон туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тузилган  штаб аъзолари, секторлар раҳбарлари тумандаги ижтимоий объектларда совуқ мавсумга кўрилган тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқдалар.

Хусусан, бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари туман Тиббиёт бирлашмасидаги ДХШ асосида ўрнатилган иситиш қозонларини тармоққа уланганлиги, ишлаш жараёнларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 19 январдаги қарорига мувофиқ жорий йил декабрь ойида ёшлар масалалари бўйича масъулларнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган эди.

Шу муносабат билан Янгиқўрғон туманидаги сектор раҳбарлари ва масъул ташкилот ходимлари   томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг 2023 йилда амалга оширилган ишлари ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Бугунги кунга келиб, ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, нафақат кундалик ҳаётимиз, балки ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожланиши, рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни самарадорлигини оширишни ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Албатта ахборот-коммуникация технологиялари самарали ишлашида алоқа линияларининг ўрни беқиёсдир. Алоқа линияларидаги қисқа муддатли узилиш ёки тўхталишлар фуқароларга кўрсатилаётган интернет хизмати сифати пасайишига ёки умуман тўхташига сабаб бўлиши мумкин.

Алоқа линиялари муҳофазасини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сонли қарори билан “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш Қоидалари” тасдиқланган.

Мазкур Қоидада, алоқа линияларининг ҳимоя зонасида(ҳар икки томондан 2 метрдан) телекоммуникация эгаларининг розилигисиз турли қурилиш ишларини лойиҳалаштириш, ҳар хил иншоотлар ўрнатиш, тупроқни текислаш ёки чуқурлатиш, бетон тўсиқлар қуриш, кўп йиллик дарахтлар ва мевали кўчатлар экиш, чиқиндиларни ташлаш, оғир юкларни ва автотранспорт воситаларини тўхтатиб қўйиш, кабел линия иншоотларини жойини ўзгартириш ер сатҳини суриш текислаш, коммуникация иншоотларини олиб ўтиш каби ҳар турдаги ишлар, турли ҳажмдаги қувурларни тушириш ва сақлаш таъқиқланган.

Алоқа линияларини муҳофаза ҳудудларида ишларни, алоқа линиялари эгалари билан келишгандан сўнг, вакил иштирокида ишлар олиб  бориш тартиби ҳамда ушбу Қоидаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва алоҳида шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги белгиланган.

Ҳокимликлар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар алоқа коммуникацияси эгаларига ушбу коммуникацияларнинг шикастланишининг олдини олишда ва барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан мазкур Қоидалар талабларини таъминлашда ўз ваколатлари доирасида ёрдам беришлари;

шунингдек, алоқа линиялари ва иншоотларини ҳимоя ҳудудларида тегишли рухсатномасиз ишлаш ва бузиш, бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари ҳамда етказилган зарарни қоплаш белгиланган.

“Ўзкомназорат” инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий шуъбаси ва “Ўзбектелеком” АК Наманган филиали томонидан алоқа линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш бўйича огоҳлантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар томонидан алоқа корхоналаридан тегишли рухсатномалар олмасдан, уларни вакиларини чақирмасдан алоқа линияларини муҳофаза зонасида ер қазиш ишларини олиб боришлари натижасида 4 та ҳолатда алоқа линияларига шикаст етказилган. Мазкур ҳолатлар бўйича “Ўзкомназорат” инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан ваколат доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 154-моддасига  асосан маъмурий жазо чоралари кўрилди.

Шу ўринда Янгиқўрғон тумани аҳолисидан, уларга кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларида узилишлар содир бўлмаслиги учун алоқа линиялари ҳимоя ҳудудларида “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш Қоидалари”га асосан иш олиб боришларини сўраб қоламиз.

“Ўзкомназорат” инспекцияси

Наманган вилояти ҳудудий шуъбаси