Янгиликлар
"Маҳаллада дув-дув гап!" лойиҳаси доирасидаги тадбирнинг иккинчи қисми “Қутлуғтол” маҳалласида яшовчи фахрий устоз С. Мамажонова хонадонида давом эттирилди.



Мазкур манзилда ташкил этилган “Маънавият ва маърифат уйи”, унинг негизида асос солинган кутубхона тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Бу ерга жамланган маҳалладаги фахрийлар, маҳалла фаоллари иштирокида сиёсий-маърифат соати ўтказилди.
Туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бахш этди. РМММ туман бўлинмаси томонидан янги ташкил этилган “Маънавият маърифат уйи” кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилинди.
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари маҳалладаги ибратли хонадонга таклиф этилиб, қайнона-келин муносабатлари, рўзғор юритиш, хонадонда тинчлик-осойишталикни таъминлаш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан “маҳорат машғулотлари” ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасида миллий ғояни ривожлантириш, аёлларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига эътиборни кучайтириш, маънавият ва маърифат масканлари, маданият марказларини ишга тушириш, театр ва кино санъатини ривожлантириш каби ташаббуслар олдинга сурилди.



Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Янгиқўрғон туманидаги “Қутлуғтол” МФЙда ”Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи қисмида 45-сонли умумтаълим мактабида ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий техникалар, қурол яроғлар кўргазмаси, аскарлар ҳамда ёшларнинг чиқишлари намойиш қилинди. Унда ҳарбий хизматчилар, нуронийлар, ёшлар вакиллари, маҳалла фаоллари ва имом-хатиблар иштирок этдилар.
Сўнгра мактабнинг фаоллар залида давом этган тадбирда РМММ туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджоновнинг "Ватанпарварлик ойлиги" давомида тумандаги маҳалла, таълим ташкилотлари ва оилаларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маърузаси тингланди.
Тадбирда, шунингдек, уч нафар ҳарбий офицерларни тарбиялаб вояга етказган Н.Абдурахмонова, ҳарбий таълим бўйича устоз Қ.Шомансуров ва маънавият тарғиботчиси, мактаб директори Р.Мамажоновлар ҳам ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Аввал хабар берганимиздек, Янгиқўрғон тумани ва Кореянинг Буэо шаҳри ҳокимликлари ўртасида Янгиқўрғон туманида "K-Buyeo Guttare" ихтисослаштирилган картошка уруғлик комплексини яратиш учун асептик уруғлик картошкасини ишлаб чиқариш технологиясини трансфер қилиш бўйича келишув имзоланган эди.



Айни пайтда Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигдаги делегация мазкур соҳада тажриба алмашиш мақсадида Кореянинг Буэо шаҳрида бўлиб турибди.
Делегация вакиллари Буэо шаҳри ҳокими билан йўлга қўйилаётган ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб бордилар.
Шундан сўнг қишлоқ хўжалиги технологиялари маркази, Ақлли фермер хўжалигига, помидор етиштириладиган Olaon Agricultural Company Co., Ltd, сабзавот етиштирадиган ақлли иссиқхона, шунингдек, қулупнай етиштириладиган фермаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Мазкур шиор остида бугун Янгиқўрғон тумани Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.



Унда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов туман ҳудудида фаолият юритаётган, Ватан сарҳадларини, юрт тинчлигини, халқ осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида фидоийлик кўрсатаётган 9201-сонли ҳарбий қисм, туман Мудофаа бўлими ҳамда Миллий Гвардия хизматчиларини айём билан муборакбод этди.
Тадбирда намунали хизмат кўрсатаётган бир қатор ҳарбий хизматчилар, туман Қўриқлаш бўлими ходимлари хамда фахрийлар туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Маданият маркази ходимлари томонидан намойиш этилган байрамона концерт дастури тадбирга кўтаринки кайфият бахш этди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ҳамда Қарори ижроси доирасида мамлакатимизда маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилмоқда.



Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида ҳам Маҳаллани қўллаб-қувватлаш туман кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги 71 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишга Янгиқўрғон тумани ҳокими, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши раиси Асадулло Нажмиддинов раислик қилди. Ҳайъат раиси, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Исмоил Мамажонов олиб борди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан "Ибрат" ҳамда "Қизилқиёқ" маҳаллалари раислари музокарага чиқдилар.
Шундан сўнг, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатлар сайланди.





